UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  6 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3

Мюллер: "Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз" Янгиликлар

Мюллер: "Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз"

Германия термаси футболчиси Томас Мюллер Коста-Рикага қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

Ушбу термалар ЖЧ-2022нинг учинчи тури доирасида тўқнаш келишади. Айни дамда Испания 4 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Япония ва Коста-Рика термалари 3 очко билан иккинчи ўринни бўлишиб туришган бўлишса, Германия ҳисобида 1 очко бор. Бўлажак баҳсда 8:0 ҳисобидаги ғалаба Германия термасига плей-оффни кафолатлайди.

"Албатта, гуруҳдаги иккинчи ўйинни ҳам кузатамиз. Биз бор воқеликка қараб вазиятга мослашамиз. Бўлажак баҳсда ўз даражамизда ўйнаб, ғалабага эришишимиз керак. Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз, бироқ бу жаҳон чемпионатида нореал. Қоғозда Коста-Рикадан кучлимиз, аммо бу ўйинга таъсир қилмайди.

Ғалаба қозонишни истаймиз, аммо шу билан биргаликда рақибни ҳурмат қиламиз. Катта натижаларни айтишдан олдин камтарликни ҳам ўйлаш керак. Чунки Коста-Риканинг Испанияга 0:7 ҳисобидаги мағлубияти ҳозир ҳеч нимани англатмаяпти.

Ҳозир барчада имконият бор. Ушбу ўйинлардан кейин барча ўз даражасини намойиш қилишга интилади", - деди Мюллер.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика