Мюллер: “Германия Кейннинг голсиз серияси давом этишига қарши эмас”

Eldor Akmurzayev
26 июн 2021, 22:00
Евро-2020 1/8 финалидан ўрин олган 29 июндаги Англия – Германия учрашуви олдидан Томас Мюллер ўз фикрларини билдирди.

“Иккала жамоа ҳам гуруҳ босқичида ишончли тарзда ҳаракат қилди, шунингдек, муваффақиятли чиқмаган учрашувларда ҳам яхши ўйнади. Венгрия билан баҳсда кўпроқ нарсага умид қилгандик. Бироқ, бўлажак ўйин жуда муҳим. Иккала жамоа ҳам мусобақанинг кейинги босқичига чиқишга ўз имкониятлари етарлича деб ишонишади.

Жароҳатимга келсак, менда муаммо бўлганида, бугунги машғулотларда қатнашмаган бўлардим. Тиззамдаги жароҳат безовта қилмаяпти. Англияга қарши ўйинда бу менга муаммо туғдирмаслигига аминман.

Кейн? Энг зўр ҳужумчилар сабр-тоқатли бўлади. Улар доимо ўз имкониятларини кутади. У нега Еврода ҳали ҳам гол урмаганини билмайман. Агар бу чоршанбагача давом этса, биз қарши бўлмаймиз ва гол ўтказиб юбормаймиз”, дейди Мюллер.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bayern & Germany