Мюллер "Бавария" билан шартномасини қандай шартлар асосида узайтиришини айтиб ўтди

Sherzod Nurmatov
25 ноя 2023, 11:13
Томас Мюллер маошини эски ҳолатда сақлаб қолмоқчи.

Германиянинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Томас Мюллер клуб билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди "Bild".

Бироқ 34 ёшли Мюллер маошини ўз ҳолича сақлашни талаб қилмоқда. Германиялик бу масалада ён бермоқчи эмас. Мюллернинг амалдаги келишуви келаси ёзда тугайди.

Томас Мюллер жорий мавсум "Бавария" сафида 14 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›