МЮ ёзда 95 млн евролик футболчисини сотмоқчи

Alisher
13 апр 2024, 22:21
"Манчестер Юнайтед" ўйинчиларнинг маошига кетадиган пул маблағларини тежаш учун ёзда ҳужумчи Антонини сотмоқчи.

Клуб "қизил иблислар" сафига ўтишга сарфланган пулларнинг бир қисмини қайтармоқчи, шу сабаб ўйинчини максимум юқори нархга сотишга уринади. Клуб шунингдек ўйинчининг йиллик 7 млн евро атрофидаги маош миқдорини иқтисод қилмоқчи ва уни бошқа мақсадларга йўналтирмоқчи.

Ҳужумчининг ўрнига асосий даъвогар сифатида "Кристал Пэлас" вингери Майкл Олисе кўрилмоқда, аммо клуб бошқа эҳтимолий номзодларни ҳам кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Антони Англия клубига "Аякс"дан 2022 йилнинг ёзида 95 млн евро эвазига ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/RudyGaletti

Сўнгги янгиликлар

Барча ›