МЮ ярим ҳимоячиси қишда жамоани тарк этиши мумкин

Aslanov Jasurbek
4 сен 2018, 11:48
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти янги шартнома борасида музокара ўтказишни истамаганидан сўнг 29 ёшли футболчининг ҳафсаласи пир бўлди. Эслатиб ўтамиз, Эррера ва МЮ ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади. Инглиз жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчини қўллаб-қувватлайди ва ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда.

Эррера 2014 йилда "Атлетик"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Сўнгги мавсум испаниялик футболчи "қизил иблислар" сафида 26та учрашувда майдонга тушиб, 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Metro

Сўнгги янгиликлар

Барча ›