

Маълумотларга кўра, ходимларга клуб эгаси ёзгача ўзгаришини айтишди. Демак, "Юнайтед"га эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи нархни 6 млрд фунтдан тушириши мумкин. Янги раҳбар билан келишув апрль охиригача амалга ошиши кутилмоқда.
Ўртада воситачилик вазифасини бажараётган The Raine Group банки даъвогарларга Глейзерлар клубни тўлиқлигича сотмоқчи эканлигини маълум қилди. Икки Америка фонди клубни сотиб олиш ҳақида ўйлаяпти.



