

19 ёшли ўйинчи "Манчестер Юнайтед"нинг шартномани узайтириш борасидаги дастлабки таклифига рад жавобини берди.
Музокаралар давом этмоқда, аммо Гомеснинг вакиллари клуб таклиф этаётган талаблардан норози.
Гомесга бир қатор Европа клублари қизиқиш билдирмоқда, шу жумладан "Барселона" ҳам.
Футболчининг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.




