МЮ ва "Реал" Камавинга учун рақобат қилади

Alisher
27 ноя 2020, 17:07
"Ренн" хавбеки Эдуардо Камавинга жамоасини ўзгартириши мумкин.

18 ёшли франциялик футболчининг клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар якунига етади, шу сабаб топ-клублар ўйинчи учун "ов"ни бошлашган.

Айни дамда ўйинчи учун асосий даъвогарлар "Манчестер Юнайтед" ва Мадриднинг "Реал" клуби ҳисобланади.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail