

Маълумотларга кўра, "Рома"нинг 25 ёшли форвардига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар 2022 йилнинг ёзида ҳужумчи борасида таклиф юборишган эди.
Абрахамнинг "Рома"даги келажаги сўроқ остида. У форвард мавсумнинг иккинчи қисмини қандай ўтказишига боғлиқ.
"Юнайтед" ва "Арсенал" ёзга яқин "Рома"га таклиф юборишлари мумкин.
Абрахам жорий мавсум "Рома" сафида 21та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол уришга муваффақ бўлди.



