

Бугун Эрик Тен Хаг шогирдлари АПЛда "Вест Хэм"га мағлуб бўлишди (0:2) ва голсиз ўйинлар сериясини давом эттиришди.
Манкунианлар кетма-кет 4та ўйиндан бери гол ура олишмаяпти: "Борнмут", "Бавария", "Ливерпуль" ва "Вест Хэм".
"Юнайтед"нинг сўнгги 4та ўйинлик голсиз серияси 1992 йилда, сэр Алекс Фергюсон қўл остида содир бўлган.



