UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  2 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  7 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  21 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  3

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди Янгиликлар

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси халқаро футболдаги ўйинларда мунтазам қатнашиш учун муҳим қарор қабул қилди.

Ҳимоячи Аксель Туанзебе буёғига ўзи туғилиб ўсган мамлакат – Конго Демократик Республикаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Конго ДР футбол ассоциацияси.

Марказий ҳимоячи ёшлар даражасида ном қозонган. Англиянинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаган ва ҳатто "Манчестер Юнайтед" сардорлик боғичини ҳам таққан. Бироқ доимий жароҳатлар 26 ёшли Туанзебенинг ривожланишини тўхтатиб қўйди. У ҳозир Чемпионшипда "Ипсвич" учун ўйнамоқда ва Англия терма жамоаси уни чақириши даргумон эди.

Эслатиб ўтамиз, Конго Демократик Республикаси сўнгги Африка Миллатлар Кубогида тўртинчи ўринни эгаллаганди. "Леопардлар" ФИФА рейтингида 63-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика