МЮ Погбани сотишга тайёр ва футболчидан вақт сўради
07 июл 2019 19:27
Янгиликлар
МЮ Погбани сотишга тайёр ва футболчидан вақт сўради
Франциялик мақсади ҳақида жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ва клуб раҳбариятига маълум қилди.
Погба учун асосий даъвогар "Реал" бўлиб турибди. "Қаймоқранглилар" устози 26 ёшли хавбекни сотиб олиш ниятида. Олдинроқ, Польга "Ювентус" ҳам қизиқиш билдираётгани эълон қилинганди.
"Қизил иблислар" Погбани ёзда сотишга тўғри келишини тушиниб туришибди. Клуб футболчидан янги ярим ҳимоячи топиш учун вақт сўради. Поль бу вақт ичида МЮнинг Австралиядаги йиғинида иштирок этади.
"Манчестер Юнайтед" ўрнини "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич эгаллаши кутилмоқда. Рим клуби 24 ёшли сербни 120 млн. еврога сотмоқчи. Манкунианлар бу маблағни бериш ниятида эмас.
"Реал" Погба хариди борасида икки марта инглиз клуби билан боғланди ва ҳозир музокаралар бошланишини кутмоқда. Мадрид жамоаси "қизил иблислар" билан муносабатларни бузмоқчи эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар