МЮ ўйинчилари бош мураббий Рангникнинг машғулотларидан норози

Alisher
11 фев 2022, 17:13
"Манчестер Юнайтед"нинг айрим ўйинчилари бош мураббий Ральф Рангникнинг машғулотларидан норози.

Футболчилар унинг қўллаётган машғулотларини эски деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, уларни кўплаб машғулотларни мураббий ёрдамчиси Крис Армас ўтказаётгани ҳам ҳайрон қолдирмоқда.

Олдинроқ хабар берилганидек, "қизиллар" раҳбарияти 2022 йилнинг ёзида жамоа бош мураббийини ўзгартиришни режалаштиришмоқда.

Рангник МЮни 2021 йилнинг 29 ноябридан бери бошқаради. Жамоа АПЛда 23 турдан сўнг 39 очко жамғарган ҳолда, 6-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN