UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  3 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  1 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  77 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

МЮ мухлислари учун хушхабар! Лукаку майдонга қайтиши мумкин Янгиликлар

МЮ мухлислари учун хушхабар! Лукаку майдонга қайтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Ромелу Лукакунинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

"Ромелуда муаммо йўқ, балки у жума куни ўйнаши ҳам мумкин. Кислородли ниқоб - шифокорларнинг қоидалар бўйича эҳтиёткорлиги. Лекин, Ромелу кийиниш хонасида эди ва хотирасини ҳам ҳеч қаерга йўқотмаган. У "Саутгемптон"га қарши баҳсда нима бўлганини биларди.


У ҳатто "Эвертон"га қарши ҳам ўйнамоқчи эди. Лекин, биз уни тўхтатдик.

У ҳатто "Эвертон"га қарши ҳам ўйнамоқчи эди. Лекин, биз уни тўхтатдик. У шундай деди: "Мен ўзимни ажойиб ҳис қилаяпман, мен майдонга чиқишим ва ўйнашим керак".
Биз ўйинчини ҳимоя қилишимиз керак. Шунинг учун ҳам унга дам беришга қарор қилдик. Лекин, у катта эҳтимол билан жума куни қайтади", - деди Моуриньо.

Олдинроқ, Бельгия терма жамоаси ҳужумчисининг "Саутгемптон"га қарши баҳс (0:0)да мияси чайқалган эди. Ромелу жароҳатни оғирлаштириб олмаслик учун камида 1 ҳафта дам олиши кераклигини маълум қилинган эди.


Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" жума куни Англия кубоги доирасида "Дерби Каунти" билан баҳслашади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика