МЮ мухлисаси жамоасининг мағлубияти орқали 1,25 минг фунт ишлаб олди

Aziz Tukhtamuradov
28 авг 2014, 13:07
"Манчестер Юнайтед"нинг 20 ёшли мухлисаси Холли Гриффитс севимли жамоасининг мағлубияти орқали минг фунтдан ортиқ пул ишлаб олди.
Манчестерликлар "МК Донс" жамоасига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган ўйин олдидан қизалоқ МЮнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси учун пул тикмоқчи бўлган. Лекин, адашиб рақибларга тикиб юборган.

У "Манчестер Юнайтед"нинг мағлубияти сабабли 1 минг 250 фунт ютуқ соҳибига айланди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru