МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди

Mirjalol Normatov
17 ноя 2024, 13:30
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлганини тасдиқлади.

Унга кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморимга ёрдамчилар сифатида бунгача ўзи билан "Спортинг"да бирга ишлаган Карлос Фернандеш, Жорже Витал, Аделио Кандидо, Эмануэль Ферро ва Пауло Баррейралар таништирилди.

Айни дамга қадар МЮ мураббийлар штабидаги Даррен Флетчер ва Андреас Георгсон, шунингдек, дарвозабонлар ёрдамчи мураббийи Крейг Моусон ишда қоладиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›