МЮ Мертенс учун "Наполи"га 30 млн. евро таклиф қилишга тайёр

Aslanov Jasurbek
23 апр 2017, 18:45
"Манчестер Юнайтед" "Наполи" ярим ҳимоячиси Дрис Мертенсни харид қилмоқчи.

Инглиз клуби бельгиялик футболчига йиллик маоши 4,5 млн. евро бўлган шартнома таклиф қилишга улгурди.

Мертенс ва "Наполи" ўртасидаги битим 2018 йилда якунига етади, аммо МЮ яна бир мавсум кутмоқчи эмас ва 29 ёшли ярим ҳимоячи учун "Наполи"га 30 млн. евро таклиф қилишга тайёр.

Мертенс жорий мавсум А Сериянинг 29 та учрашувида 21 та гол урди ва 9 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›