МЮ Линделефни «Бенфика»дан 30 миллион фунтга сотиб олади

Narzulla Saydullayev
2 июн 2017, 10:05
«Бенфика» ҳимоячиси Виктор Линделеф «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин.

Клублар 22 ёшли шведнинг трансферини 30 миллион фунтга келишишди деб хабар бермоқда "Daily Mail".

Яна 5 миллионни Португалия клуби бонус сифатида олиши мумкин. Линделеф МЮ билан узоқ муддатли шартнома тузади.

Ҳимоячи Манчестерга қишдаёқ ўтиши кутилганди. Аммо кейинроқ Линделеф «Бенфика» билан шартномани узайтирди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›