

Англия клуби "РБ Лейпциг"нинг 21 ёшли ҳимоячиси Ибраима Конатега қизиқиш билдирмоқда. Футболчи МЮ устози Оле-Гуннар Сульшернинг мудофаани кучайтириш учун асосий вариантидир.
Олдинроқ мутахассис "Лейпциг"нинг бошқа бир ҳимоячиси Дайо Упамеканони ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо "Бавария" футболчи учун курашда етакчига айланди.
Конатега шунингдек "Ливерпуль" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Франция терма жамоаси футболчиси Бундеслиганинг жорий мавсумида 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



