МЮ жорий мавсум Магуайр асосий таркибда майдонга тушган ўйинларда фақат ютқазган

Sherzod Nurmatov
9 сен 2022, 12:52
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Ҳарри Магуайр учрашувни бошланғич таркибда бошлаган 3 та ўйинда мағлуб бўлган ва усиз кечган 4 та баҳсда ғалаба қозонган.

Кеча "Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида “Реал Сосьедад”дан мағлуб бўлди (0:1).

Эрик тен Ҳаг жамоаси учта ўйинда мағлубиятга учради – "Юнайтед" мавсум бошида АПЛда "Брентфорд" ва "Брайтон"га ютқазди. Магуайр эса ушбу учта ўйинда ҳам майдонга тушганди.

Чемпионат бошидаги иккита мағлубиятдан сўнг тен Ҳаг англияликни захирага ўтказди ва "Манчестер Юнайтед"да 4 ўйиндан иборат ғалабали серия насиб қилди.

Магуайр ғалабали ўйинларнинг учтасини тўлиқ захирада ўтказди ва биттасида 80-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sports.ru