

Одион Игало “Манчестер юнайтед” таркибида ёзга қадар ижара асосида ҳаракат қилади. Daily Mirror хабар беришича, ҳужумчининг ўйини ва ишига бўлган муносабати манчестерликлар устози Оле Гуннар Сульшерда яхши таасурот қолдирган. Игалонинг трансфер нархи эса 17 млн еврога баҳоланмоқда.
30 ёшли форвард “Юнайтед” таркибида 8 ўйинда қатнашди ва 4+1 натижага эришди.



