МЮ ҳужумчиси "Реал"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
13 ноя 2018, 19:20
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес "Реал"га ўтиши мумкин

El Chiringuito хабарига кўра, чилилик футболчи Манчестерда ўзини ноқулай хис қилмоқда. Маълум бўлишича, у жамоадошлари билан чиқиша олмаяпти.

Алексис қишки трансферлар ойнаси вақтида "Реал"га ўтиши мумкин. Бу борада унинг агенти Фернандо Фелицевич ишларни олиб бормоқда. Унинг "қироллик клуби"га ўтиши бўйича ягона муаммо маоши бўлиши мумкин. "Реал" унга МЮдагидан камроқ маош тўлайди.

Санчес бунга қадар ҳам ЛаЛигада ўйнаган. 2011-2014 йиллар давомида чилилик "Барселона" таркибида ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito