МЮ ҳимоячиси Шоу Англия терма жамоасига қайтганидан бахтли

Alisher
19 мар 2021, 14:20
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу Англия терма жамоасига қайтиши ҳақида гапирди.

"Мен ақлбовар қилмас даражада бахтлиман, терма жамоага жалб этилиш - катта ғурур. Мени анчадан бери чақиришмаганди, аммо мен доим терма жамоага қайтишни хоҳлардим.

Энди бу юз берди, йигитлар билан ишлаш учун сабрсизлик билан йиғин бошланишини кутмоқдаман", - дейди Шоу.

25 ёшли Шоу Англия терма жамоасида 8та ўйин ўтказган. У сўнгги бор терма жамоа либосида 2018 йилнинг сентябрь ойида майдонга тушган.

Англия мартда Сан-Марино (25 март), Албания (28 март) ва Польша (31 март) билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›