МЮ ҳимоячиси Шоу Англия терма жамоасига қайтганидан бахтли
19 мар 2021 14:20
Янгиликлар
МЮ ҳимоячиси Шоу Англия терма жамоасига қайтганидан бахтли
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу Англия терма жамоасига қайтиши ҳақида гапирди.
"Мен ақлбовар қилмас даражада бахтлиман, терма жамоага жалб этилиш - катта ғурур. Мени анчадан бери чақиришмаганди, аммо мен доим терма жамоага қайтишни хоҳлардим.
Энди бу юз берди, йигитлар билан ишлаш учун сабрсизлик билан йиғин бошланишини кутмоқдаман", - дейди Шоу.
25 ёшли Шоу Англия терма жамоасида 8та ўйин ўтказган. У сўнгги бор терма жамоа либосида 2018 йилнинг сентябрь ойида майдонга тушган.
Англия мартда Сан-Марино (25 март), Албания (28 март) ва Польша (31 март) билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар