МЮ Гринвуд бўйича илк таклифни қабул қилмади

Khoja
25 июн 2024, 09:50
«Манчестер Юнайтед» «Лацио»нинг Мэйсон Гринвуд трансфери бўйича йўллаган биринчи таклифини рад этди.

Инсайдер Жанлуки Ди Марцио хабарига кўра, ўтган мавсумни «Хетафе»да ўтказган Гринвудни Рим клуби ўз сафида кўрмоқчи. «Лацио» англиялик вингер учун «МЮ»га 20 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, кейинги трансферидан 50 фоиз маблағни беришини билдирган. Аммо Манчестер клуби таклифни рад этган.

Гринвуд якунланган мавсум 36 ўйинда 10та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›