МЮ 7 йилдан кейин энг ёмон стартини такрорлади

Mirjalol Normatov
2 ноя 2020, 13:27
Кеча "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Арсенал"га қарши баҳс олиб борди.

Ўйин "канонирлар"нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ғалаба голини Пьер-Эмерик Обамеянг киритди.

"OptaJoe" твиттерининг ёзишича, манкунианликлар 7 йил олдинги энг ёмон стартни такрорлади. 2013/14 йилги мавсумнинг худди шу даврида жамоа Дэвид Мойес қўл остида шундай натижа қайд этганди.

Ўшанда МЮ дастлабки 6 ўйинда "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Вест Бромвич" каби жамоаларга имкониятни бой берганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OptaJoe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›