

Дортмунд клуби эҳтимолий харидорларни "қўрқитиш" учун Санчонинг нархини 100 миллион фунт этиб белгилади.
Аммо, МЮ 19 ёшли ўйинчи учун шунча пул сарфлашга тайёр бўлиб турибди.
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳам Санчо билан шартнома имзолашни хоҳлаган эди, хавбек эса якунда "Боруссия"да қолди.
Санчо жорий мавсум немис клубида 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.




