Мхитарян учун мавсум якунланган бўлиши мумкин

Eldor Akmurzayev
30 апр 2022, 09:15
“Рома” аъзоси Генрих Мхитарян Конференциялар Лигаси доирасида ўтган “Лестер”га қарши ўйинда жароҳат олди.

Тиббий текширувлар натижасида унинг мушаклари лат егани маълум бўлди. Арманистонлик 2 ҳафтани ўтказиб юбориши айтилмоқда. Шунингдек, Италия нашрлари 33 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи учун мавсум якунланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Аввалроқ, Мхитарян “бўрилар” билан шартномаси узайтиришга тайёрлиги хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Calciomercato