Мхитарян “Рома”да қолиши мумкин
19 мар 2020 09:25
Янгиликлар
Трансфер ҳуқуқи “Арсенал”га тегишли бўлган айни дамда “Рома”да ижара асосида ҳаракат қилаётган Генрих Мхитарян Рим клубида қолиши мумкин. “Рома” 31 ёшли футболчини ёзги трансферлар вақтида 20 млн евро эвазига тўла сотиб олишни режалаштирмоқда. Лондонликлар Генрихни клубга қайтариш ниятида эмас. У клубнинг келажак режаларидан ўрин олмаган.
Жорий мавсум футболчи А Cерия доирасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар