

Шу тариқа 28 ёшли футболчи Европа лигаси баҳсларида қаторасига тўртинчи учрашувда сафарда “МЮ” рақиблари дарвозасини ишғол этиб келмоқда. Илгари у “Ростов” (1:1), “Сент-Этьен” (1:0) ва “Заря (2:0) учрашувларида гол уришга эришганди.
Мхитарян- “МЮ” таркибида Рууд ван Нистелройдан кейин Еврокубокларда қаторасига тўртта учрашувда сафарда гол урган иккинчи футболчи бўлди.



