UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  0 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  3 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  1 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  4 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  2 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8

Музаффар Музаффаров: “Ортда қолаётган йил мен учун омадли кечди” Янгиликлар

Музаффар Музаффаров: “Ортда қолаётган йил мен учун омадли кечди”

Бу йил “Сўғдиёна” сафида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини қозонган футболчилардан бири – Музаффар Музаффаров бўлди.

Иқтидорли футболчи қисқа фурсат ичида жиззахликларнинг етакчиларидан бирига айланиб улгурди. Шу боис Музаффаровни 2015 йилнинг кашфиётларидан бири дейиш мумкин. Яқинда футболчи билан суҳбатлашиб, ортда қолаётган йил ва янги йилдаги режалари ҳақида сўрадик.

- Музаффар, ортда қолаётган 2015 йил сиз учун қандай ўтди?
- Жорий йил мен учун жуда ҳам омадли бўлди. Сабаби олий лигада деярли дебют мавсумимни ўтказдим ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Табиийки бу билан футболчи сифатида ҳам бирмунча ўсишга эришганимни ҳис этдим. Бунинг учун энг аввало “Сўғдиёна” бош мураббийи – Даврон ака Файзиевга миннатдорчилик билдираман. У киши менга қўрқмасдан ишонч билдириб, имконият берди. Билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил харакат қилдим. Жиззахга келиб ўзим учун ажойиб тандемни топдим. Бу – Санжар Рашидов. У билан бирга ёнма-ён ўйнаш ҳамиша мен учун қулай бўлди. Бир-биримизни сўзсиз тушунадиган даражага чиқдик. Бу ҳам менинг 2015 йилдаги ютуқларимдан бири бўлди. 


- Янги йил байрамини бунгача қай тариқа ўтказиб келгансиз? Ва бу йил қандай нишонламоқчисиз? Айтайлик, оила даврасидами ёки дўстлар биланми?
- Янги йилни ҳар сафар оилам даврасида кутаман. 2016 йилни ҳам насиб қилса шу тариқа қарши олиш ниятидаман.

- Янги йилда Қорбободан нима сўраган бўлардингиз?
- Қорбободан эмас-у, Яратгандан юртимизга тинчлик осойишталик, ота-онамга соғлиқ саломатлик сўрайман.

- Сиз учун шу кунгача ўтган янги йил байрамларида эсда қолган хотиралар қайсилар бўлган?
- Ҳар сафар янги йил байрами мен учун яхши ўтади. Бу борада бирортасини ажратиб қўрсата олмайман.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика