UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  0 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  29 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  8 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61

Музаффар Музаффаров: “Мен учун “Сўғдиёна”ни олий лигада қолиши ҳамма нарсадан муҳим” Янгиликлар

Музаффар Музаффаров: “Мен учун “Сўғдиёна”ни олий лигада қолиши ҳамма нарсадан муҳим”

Жиззахликларни бугун муҳим ва шу билан кейинги тақдирини ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди.

Олмалиқ шаҳрида “Оқ-тепа”га қарши кечадиган баҳсга “Сўғдиёна” футболчилари ҳар томонлама тайёргарлик кўришганини таъкидлашмоқда. Хусусан жамоанинг етакчиларидан бири бўлган Музаффар Музаффаров бўлажак баҳс олдидан қуйидагиларни айтди.

- “Бухоро”га қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақибнинг “Нефтчи”га қарши ўтказган ўйинининг дискини кўриб, ўрганиб чиққандик.  Сабаби ўз уйимиздаги сўнгги баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларимизни қувонтирган холда олий лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш асосий мақсадларимиздан бири эди. Афсуски дастлабки 10 дақиқада дарвозамиздан тезкор голларни ўтказиб юборганимиз, ҳаммасини ўзгартириб юборди. Акс холда ўйин сурати умуман бошқача кечиши ҳам ҳеч гап эмасди. Бундай пайтда истайсизми йўқми тезкор гол футболчини руҳан “синдириб” қўяди. Аммо шунга қарамай биз ғалаба илинжида астойдил охиригача харакат қилдик.   

- Энди ўтган учрашувдаги омадсизликларни унутган холда, бор эътиборимизни плей-оффга қаратганмиз. Бош мураббий Даврон ака Файзиев руҳий жиҳатдан тайёрлашга уринмоқда. Бунинг учун у кишига раҳмат. “Оқ-тепа”га қарши учрвашувда боримизни беришга тайёрмиз.  

- Плей-оффдаги рақибимизнинг ҳам ўйини туширилган видео тасвирларни ҳам кўриб, ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки биз керакли натижани қўлга киритамиз.

- “Оқ-тепа” ҳақида нима дейиш мумкин? Рақибнинг кучли томонлари шуки таркибда илгари олий лигада харакат қилган ўйинчилар жамланган. Аксинча холатлари эса фикр билдира олмайман. Бу билан уларни менсимасликка кириб қолмасин. Юқорида айтганимдек ҳар қандай холатда ҳам биз ютуқ учун майдонга тушамиз. Ўйлайманки бунга имкониятимиз етарли.

- Жамоада ички муҳит аъло даражада. Молиявий шароитларга келадиган бўлсак, ўтган йилгига нисбатан яхши дейиш мумкин. Биласизми шахсан мен учун “Сўғдиёна”ни олий лигада қолиши ҳаммасидан муҳим. Қолгани кейинги даражали.

- Майдонда кўпроқ Санжар Рашидов билан бир-биримизни яхши тушуниб харакат қиламиз. У билан ўйнаш менга ҳам осон.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика