UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  10 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  8 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1

Музаффар Абдуллаев: "Олдимизга қўйилган вазифа яна ҳам қийинлашди" Янгиликлар

Музаффар Абдуллаев: "Олдимизга қўйилган вазифа яна ҳам қийинлашди"

Бугун олий лига 27-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз уйида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади. Учрашувдан олдин "Сўғдиёна" клуби посбони Музаффар Абдуллаев ўз фикларини билдириб ўтди.

"Биз ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бошқа жамоаларга қай даражада тайёргарлик кўрсак "Пахтакор"га қарши баҳс учун ҳам худди шундай тайёргарлик кўрдик. Бундан аввалги турда "Шўртан" жамоасига қарши баҳс олиб бордик ва мағлубиятга учрадик. Ушбу ўйиндан сўнг, ЎФФ томонидан янги қарор ҳақида эълон қилди. Ушбу хабардан сўнг жамоадошларим билан "шок" ҳолатига тушиб қолдим. Ҳозир биз олий лигада қолиш учун кураш олиб боряпмиз. Энди олдимизга қўйилган вазифа яна ҳам қийинлашди. Айни дамда олий лигада қолиш учун бизда имконият бор. Олдинда турган 4та учрашувда ўзимизга керак бўлган очколарни қўлга киритишимиз шарт. 

Ҳозир барча эътиборни "Сўғдиёна" жамоасига қаратганман. Ушбу жамоани олий лигада олиб қолиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Келаси йили қайси жамоа шарафини ҳимоя қилишимни вақт кўрсатади. Ҳозирча бу ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Бугунги рақибимиз "Пахтакор" жамоасига келадиган бўлсам, "шерлар" кучли жамоа. Ҳар бир чизиғида яхши футболчилар тўп тепади. Хавфли футболчилари Марко Симич ва Тиаго Безерра. Футболда мухлислар ўн иккинчи ўйинчи ҳисобланади. Насиб қилса мухлисларимиз кўз ўнгида "Пахтакор"ни мағлуб этамиз ва ғалабани мухлисларимизга тақдим этамиз", - дейди "Сўғдиёна" дарвозабони Музаффар Абдуллаев



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика