UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  0 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  18 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2

Мухтор Қурбонов ишга киришди. Таркибда янгилар бор Янгиликлар

Мухтор Қурбонов ишга киришди. Таркибда янгилар бор

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси кечадан ўз қароргоҳида йиғинни бошлади.
Мухтор Қурбонов 7 январь куни расман футболчиларга бош мураббий сифатида таништирилди. Шундан сўнг янги мавсум учун ҳозирлик кўриш бошланди.

Бош мураббийнинг "СА"га хабар беришича 21 январга қадар машғулотлар Ғузорда бўлиб ўтади. Шундан сўнг 3 кунлик қисқа таътил эълон қилинади ва 25 январдан йиғин Тошкентга  кўчади. Феврал ойида ҳам клуб пойтахтда машғулот  ўтказади.

Табиийки бу орада жамоа бир нечта синов-назорат баҳсида ҳам майдонга тушишни режалаштирган.

Қурбоновнинг айтишича, ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган аксарият ўйинчилар бугунги кунда ҳам "Шўртан" билан бирга. Хусусан Элдор Тожибоев, Асрор Алиқулов, Жамол Отақулов, Ботир Қодирқулов, Олимжон Каримов каби футболчилар йиғинга келиб қўшилган.

Улардан ташқари "NBU-Осиё"нинг етакчи ўйинчилари бўлмиш, Ислом Каримов, Арайк Бобоев ҳамда Абдулатиф Абдуқодиров ҳам "Шўртан"нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика