UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Суперлига. "Сўғдиён"ани Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  49 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3

Мухтор Қурбонов: “Биринчи лигада ҳаммаси юзаки” Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: “Биринчи лигада ҳаммаси юзаки”

Биринчи лигадан “Машъал” билан “Андижон” олий лигага йўлланма олганидан хабарингиз бор.
Агарда ушбу клублар бўлмаганида кимни фаворит қилиб кўрсатишни ҳам билмасдик. Чунки у ерда ўз олдига аниқ жиддий вазифа қўядиган жамоанинг ўзи йўқ. Аксарият клублар кун ўтса бўлди қабилида иш юритадилар. Масалан “NBU-Осиё” жамоаси анча йиллардан бери биринчи лигада қатнашиб келмоқда. Лекин олий лигага чиқиш учун курашмайди. Ўтган мавсумни бу жамоа 3-ўринда якунлади. Бунда бош мураббий Мухтор Қурбоновнинг ҳиссаси катта бўлди. Бу йил эса “банкирлар” ишончсиз қатнашишди. Бунинг сабабини билиш учун Қурбонов билан боғланганимизда биринчи лиганинг аччиқ ҳақиқатлари хусусида гапириб ўзи ҳам энди “NBU-Осиё”да ишламоқчи эмаслигини маълум бўлди.


- Ушбу йилни “NBU-Осиё”да ўтказдингиз. Айтингчи, якунланган чемпионатдан қандай таассуротлар қолди?

- Бу йилни ўзимиз хоҳлагандек ўтказа олмадик. Ўтган йили 3-ўринни эгаллаган бўлсак, бу йил 7-поғона билан чекланганимиз ҳаммасини айтиб турибди. Чемпионатда жамоамиз учун баланд-пастликлар кўп бўлди. Айниқса, кетма-бешта ўйинда мағлубиятга учраганимиз бизга ёмон таъсир қилди. Умуман олганда, бу йил кўнглим тўлмади.



- Биринчи лигада аксарият жамоаларда ишлаш учун шароитлар яхши эмас. Шу жумладан “NBU-Осиё”да ҳам қониқарли эмас. Бундай шароитда ишлаш сизга ҳам ёқмаса керак?

- “NBU-Осиё”даги вазиятни тушунмадим. Клуб хўжа кўрсинликка ташкил этилганидек таассурот уйғотяпти. Футболчилар учун тўланадиган маошлар эса жуда кам. Мисол учун мукофот пули 160 минг, ойлик эса 350 минг сўм холос. Ўзингиз ўйланг, бу футболчига етадими? Агар кунини бозорда ўтказиб кейин футбол учун келса, тўланаётган ушбу пуллар етиши мумкин. Лекин ўйинчиларнинг футбол ўйнашдан бошқа иши йўқку. Қўлимдан келганича йигитларни “ушлаб” мавсумни ўтказдик. Бундай жамоадан мен ҳам кетаман, энди ишламоқчи эмасман.



- Бундай шароитда жамоадан натижа талаб қилишнинг ўзи кулгули. Айтингчи, у ерда ишлашга сизни нима мажбур этди?

- Клубга ўтган йили ёзда келганман. Ҳали ёш мураббий бўлганим учун бирданига катта жамоаларда ишлай олмасдим. Аввало ўзимнинг маҳоратимни ривожлантиришим керак. Бу мен учун трамплин эди. Қолаверса, уйим Тошкентда бўлгани боис мен учун қулай бўлди. Илгари футбол ўйнаб оилада кўпинча узоқроқда бўлардик. Энди эса оилам билан кўпроқ бўляпман ва фарзандларим тарбиясига ҳам етарлича эътибор қаратяпман. Айтмоқчиманки, уйимга яқин бўлгани учун ҳам “NBU-Осиё”да ишладим.



- Биринчи лигада барибир савия анча паст. Агар “Машъал” билан “Андижон”ни ҳисобга олмаганда, олий лигага чиқиш учун муносиб номзоднинг ўзи йўқ. Бу ерда ишлаб савия ҳақида нима дея оласиз?

- Боя айтганимдек, ҳаммаси хўжа кўрсинликка қилиняпти. Жамоа борми деса, бор дейишади. Биринчи лигадаги деярли 95 фоизи айнан мана шундай. Олий лигага чиқиш ёки қандайдир аниқ мақсад қўйиш уларнинг ҳаёлига умуман келмайди. 200 минг ойлик, 200 минг мукофот пули бериб клубни “судраб” юришади. Уларда юқорига курашувчанлик иштиёқи ҳам йўқ. Шу сабабли биринчи лигада футбол ўсаётгани йўқ. Қачонки, 6-7та жамоа олий лигага чиқишга вазифа қўйсагина ўсиш бўлади. Олий лигадан бошқа лигаларимиз шунчаки юзаки бўляпти.



- Бундай қийин аҳволда мураббий сифатида малакангизни ошира олдингизми?


- Футболни тугатганимдан кейин “Сўғдиёна”да Рауф Инилеевга ёрдам бердим. Кейин “Шўртан”га бориб белоруссиялик Игор Криушенко билан ишлаб ўзимга озми-кўпми тажриба олдим. “NBU-Осиё”да эса илк бор мустақил сифатида бош мураббий бўлиб ишлаб ўзимни синаб кўрдим. Бу ерда ишлаб яхши ва ёмон томонларини билдим. Молиявий томондан муаммолар кўплиги боис футболчилардан талаб қилиш ҳам қийин бўлди.



- Ҳамма ҳам ўз ишини қилаётганида роҳат олиб ишлашни истайди. Сиз ҳам у ерда ишлаб мазза қилдим деб айта оласизми?

- Ғалаба қозонган ҳолда ўйиндарни ўтказса мураббий ҳам мазза қилиб ишлайди. Биринчи даврада хар ҳолда тузукроқ иштирок этдиик. Лекин иккинчи даврага яхшироқ тайёргарлик кўра олмадик. Бизни клубда шароит йўқлиги боис фақат бир маҳал шуғулландик. Иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўра олмадик. Тўғриси, кетма-кет беш марта ютқазганимиздан сўнг менинг ҳам иштиёқим сўниб қолди. Барибир мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. Бош мураббий сифатида бу ҳолат мени ҳам ҳижолатга солиб қўйди. Бир амаллаб чемпионатни охирига етказиб қўйдик. Биринчи даврада ҳарқалай мазза қилиб ишлагандим.



- “NBU-Осиё”ни тарк этгач фаолиятингизни биринчи лигада давом эттирмоқчи эмасмисиз?

- Билмадим. Бўладиган таклифга қараб иш тутаман. Ҳозир эса уйда хордиқ чиқаряпман.



Шуҳратбек Жўраев суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика