Мухлисларнинг кам ташрифи сабабли “Сельта” клуби жаримага тортилди

20 сен 2017, 00:33
Ла Лига раҳбарияти мавсумнинг дастлабки икки учрашувида кам томошабин ташрифи боис “Сельта” клубини жаримага тортди.

Янги тартиб қоидага мувофиқ, клублар учрашувни трансляция қиладиган асосий камера қаршисидаги секторнинг камида 70 фоиз тўлишини таъминлашлари зарур.

“Сельта” клуби эса ушбу талабни бажара олмади ва жамоа жаримага тортилади, дея хабар бермоқда MKT Esportivo.

Жамоа уй учрашувларини ўтказадиган “Балаидос” стадионида мавсумнинг дастлабки икки учрашувида 17172 томошабин ташриф буюрди (жамоа стадиони 32500 томошабинга мўлжалланган).  Шу боис “Сельта” раҳбарияти “Хетафе”га қарши кечадиган кейинги учрашув чиптаси нархини 40 еврога қадар камайтирди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: MKT Esportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›