UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  6 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  2 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  24 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8

Мухлислар учун танлов: “Локомотив” автобуси қандай кўринишда бўлиши керак? Янгиликлар

Мухлислар учун танлов: “Локомотив” автобуси қандай кўринишда бўлиши керак?

Теглар :  Локомотив
“Локомотив” футбол клуби мухлислар ўртасида танлов эълон қилади. Мана, бу йилги мавсум ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Яна битта турдан сўнг навбатдаги миллий чемпионат баҳсларига ҳам якун ясалади.

“Локомотив” футбол клуби ҳозирги кунда кейинги мавсум учун бир қатор режалар ишлаб чиқиш билан банд. Шулардан бири жамоамиз автобусини янгича кўринишга келтириш ҳисобланади. Бунинг учун эса “Локо”га бефарқ бўлмаган мухлислар ўртасида танлов ўтказамиз. Хўш, сизнингча “Локомотив”нинг “Мерседес” русумли автобуси кейинги мавсумда қандай кўринишда бўлгани маъқул? Агар орамизда дизайнга, янгича кўринишларга ва чет эл клубларининг автобуслари қандай безатилганига қизиқадиганлар бўлса, биз ўтказадиган танловда иштирок этиб ўз чизмаларини юборишлари мумкин.

Эслатма ўрнида шуни айтишимиз мумкин, жамоа автобусининг янгича дизайнида аввало “Локомотив” футбол клубининг бош ҳомийси – “Ўзбекистон темирйўллари” акционерлик жамияти рамзи ҳамда клуб логотипи туширилган бўлиши шарт. Шунингдек, дизайн ишлаб чиқаётганда қизил, яшил ва оқ ранглардан фойдаланиш тавсия этилади.

Бу борадаги ўз чизмаларингизни lokomotiv.fans@mail.ru электрон почтамизга юборишингиз мумкин.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика