UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  34 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Мухлислар қуршовидаги Одил ва Элдор, бизнес классни рад этган Купер. Фаластиндан "championat.asia" кундалиги Янгиликлар

Мухлислар қуршовидаги Одил ва Элдор, бизнес классни рад этган Купер. Фаластиндан "championat.asia" кундалиги

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча ЖЧ-2022 саралаш беллашувлари доирасидаги Фаластинга қарши ўйинни ўтказиш учун учиб кетди.

Терма жамоамиз билан бирга "championat.asia"инг икки нафар ходими Гайрат Хасбиулин ва Толибжон Қосимовлар ҳам Фаластин сари йўл олдик.

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади

ФОТО  Мухлислар Ўзбекистон терма жамоасини аэропортга ажойиб тарзда кузатиб қўйишди

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизни мухлислар ўзига хос тарзда кузатиб қўйишди. Ўша жараённи кечаги галерея ва видео хабарларимизда томоша қилиб улгургансиз. Биз эса бош жамоамизнинг Тошкентдан Фаластингача қандай етиб келгани ҳақида икки оғиз маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Терма жамоамизда айни пайтда Одил Аҳмедов ва сўнгги кунларнинг бош қаҳрамони Элдор Шомуродовларнинг мухлислари кўпроқ эканлигига аэропортдаёқ гувоҳ бўлиш мумкин эди. Футболга қизиқувчи одамлар терма аъзоларидан кўпроқ айнан Одил ва Элдор билан суратга тушиб кетишди. Уларнинг ҳар бири самимий тилаклар билан терма жамоамизга омад ҳам тилаб кетишди. Аҳмедовнинг мухлислари орасида 3 нафар тожикистонликлар ҳам топилди. Охирги ҳафталарда трендда бўлиб турган Шомуродовда ҳам мухлислари кўпайиб қолгани кўриниб турибди. Шунга қарамай, ҳужумчимиз ўша-ўша самимийлик ва соддаликни йўқотмаган. Элдорнинг ўйинига ҳам, одоб-ахлоқига ҳам кўз тегмасин.

Аҳмедовнинг тожикистонлик мухлислари.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси жой олган самолёт 16:02да Тошкентдан қўзғалди ва деярли 5 ярим соатлик парвоздан сўнг Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига етиб келди. Шуни қўшимча қилиш керак-ки, бош мураббий Эктор Купер бизнес-классда кетишни рад этди ва жамоа билан бирга эконом классда учди. Ўтган йил инглиз футболи афсонаси Уэйн Руни "Ди Си Юнайтед" билан сафар ўйинига борганда самолётнинг бизнес-классидан ҳам, меҳмонхонанинг люкс номеридан ҳам воз кечганди. Ўшанда у ўзимни жамоадагилардан устун қўйишни хоҳламайман, биз бир жамоамиз деганди. Купер ҳам жамоа ичида бўлишни хоҳлади, бўлиб ҳам ора-орада ўйинчиларнинг олдига бориб улар билан ҳазиллашиб туришга ҳам улгурди.

Купернинг ушбу суратидан ҳеч ким ёмон маъно қидириб ўтирмаса керак) Шунчаки, мураббий ўйинчилари билан бирга учгани исботи билан бўлиши учунгина бу суратни қўйишга қарор қилдик.


Делегация Тошкент вақти билан 21:50да Тель-Авивдаги Бен-Гурион аэропортида эди. Бен-Гурион дунёдаги энг синчиклаб текширув-назорат ўтказиладиган аэропортлардан бири. Аэропортдан чиқишда бизни махсус автобуслар кутиб турарди. Терма жамоа аъзолари катта автобусда, CA ходимлари, Тошкентдан терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун келган Абдураҳмон Фозилов ва ЎФА фотомухбири Ҳасан Пирмуҳаммедов эса махсус микробасда Тель-Авивдан Фаластиннинг Рамаллаҳ шаҳрига етиб бордик.

А.Фозилов билан байроқ кўтариб суратга тушаётган ўзбек йигит Исроилда ишлар экан. Терма жамоа учиб боришини ўқиб атайлаб аэропортга чиқибди. Бу йигит эртага Фаластиндаги стадионга боришга ҳам ваъда берди.


Делегациямиз Рамаллаҳдаги "Millennium" меҳмонхонасига жойлашди. Қизиғи, Фаластин терма жамоаси ҳам айнан шу меҳмонхонада экан. Эртанги рақиблар битта жойда истиқомат қилишмоқда.


Бугун ўйиндан олдинги қатор расмий тадбирлар, шу жумладан матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтади. Футболчиларимиз оғир йўлдан сўнг чарчоқларини чиқариш учун хордиқ чиқараётган бир паллада биз ҳам кундалигимизни якунлаймиз. "Championat.asia"ни кузатишда давом этинг, Фаластин ва Иорданиядан энг қайноқ хабарлар ва суратларни кузатиш имконига эга бўласиз.


"Championat.asia" шиори: Орзу қилинг, завқланинг ва бизни кузатинг!


Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика