UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

"Мухлислар "Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини кўзда ёш билан кутди, 2022 йил Фарғона йили бўлади" - Носир Отақўзиев Янгиликлар

"Мухлислар "Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини кўзда ёш билан кутди, 2022 йил Фарғона йили бўлади" - Носир Отақўзиев

Бугундан эътиборан расман жорий йилги Суперлига баҳсларига старт берилади.

Нефтчи

Шаҳзод Убайдуллаев - 89'

Суперлига. 1-тур

02/03/2022, 18:30

0
:
1
Тугади

Қўқон-1912

45'
90'
17'  Ойбек Қиличев
25'  Даниэль Стойкович
41'  Лутфулла Тўраев (Александар Ешич)
65'  Ойбек Қиличев (Сирожиддин Қўзиев)
65'  Аббос Ғуломов (Суннатилла Абдуллажонов)
65'  Улуғбек Ҳошимов (Марко Шарич)
78'  Иззат Абдуллаев (Шаҳзод Убайдуллаев)
89'  Шаҳзод Убайдуллаев
90'  Шаҳзод Убайдуллаев
46'  Санат Шихов (Сардор Азимов)
77'  Билол Тошмирзаев (Жамшид Ҳасанов)
78'  Мўмин Мелиев (Шаҳзодбек Нурматов)
83'  Ойбек Рустамов

Биринчи турнинг илк кунида Фарғонада икки азалий рақиб "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" тўқнаш келса, илк бор элитада иштирок этаётган "Олимпик" Тошкентда "Сурхон"ни қабул қилади. Ўз-ўзидан маълумки барчанинг диққат эътибори Яйпанда бўлиб ўтадиган водий дербисига қаратилади. Ўзбек футболида ўз номига эга клуб "Нефтчи"нинг уч йилдан сўнг яна кучлилар сафига қайтгани маҳаллий мухлисларни хурсанд қилгани шубҳасиз. Шу боис бугун Фарғонада ҳақиқий футбол байрамини кўрсак ажабланмаймиз. 

Албатта қуръа ташланган вақтданоқ ҳамма мазкур учрашув ҳақида турлича фикрлар билдирди, тахминлар янгради. Биз эса мутахассисга юзланишга қарор қилдик. Бу борада ўз вақтида икки жамоада тўп тепган, ҳозирда Фарғона футбол ассоциацияси вице-президенти Носир Отақўзиев мулоҳазалари билан бўлишди. 

 - Бугун старт оладиган мавсум муросасиз ва жуда қизиқарли ўтиши аниқ. Ҳар бир ўйинда жамоалар мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилади. Водий дербисига эса ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий дербига хос ўйин кутмоқда. 

Носир Отақўзиев учрашув олдидан икки жамоанинг имкониятларини чамалашга ҳаракат қилиб кўрди. Мутахассис фикри давомида жамоалар амалга оширган трансферларга ҳам алоҳида тўхталди. 

 - Бугун биринчи тур. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бир нарсани аниқ айта оламанки, икки жамоа бир-бирига муросасиз ўйин таклиф қилади. "Нефтчи" қишда яхши трансферларни амалга оширди. Ўйлайманки, янги қўшилганлар ўзини оқлайди. "Қўқон-1912"нинг ярим ҳимоясига аввал тўп тепган етакчилар Қувондиқ Рўзиев, Жавоҳир Сидиқов қайтди. Таркибида Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков каби тажрибали футболчиларни сақлаб қолди. "Нефтчи" Лутфулла Тўраев, Аброр Исмоилов, Мирзоҳид Ғофуров сингари ижрочилар билан юқори мақсадлар сари интилади, деб ўйлайман. 

"Нефтчи"нинг Суперлигага қайтишини футбол оммаси бошқача кайфият ва қувонч билан қабул қилди, дея оламиз. Носир Отақўзиевнинг бу борадаги фикри қандай? 

- Бутун Фарғона халқи, мухлислар ушбу воқеани 3 йил кўзида ёш билан кутди. Сўзсиз катта байрам бўлади. 2022 йил худо хоҳласа Фарғона йили бўлади. Ҳаммани Суперлига старти билан табриклайман ва омад тилайман.

Олимпик

Суперлига. 1-тур

02/03/2022, 18:30

0
:
0
Тугади

Сурхон

45'
90'
46'  Темур Мамасидиқов (Бектемир Абдуманнонов)
46'  Абубакрризо Турдалиев (Муҳаммадқодир Ҳамралиев)
58'  Фарруҳ Мухторов (Даврон Анваров)
74'  Русланбек Жиянов (Муҳаммадали Ғиёсов)
79'  Муҳаммадқодир Ҳамралиев
23'  Бахтиёр Қосимов
55'  Бобуржон Акбаров
61'  Луис Мигель Кесада
64'  Нуриддин Ҳасанов (Мирослав Маркович)
69'  Луис Мигель Кесада (Абдулазиз Юсупов)
69'  Мурод Бобожонов (Шарофиддин Шобиров)

- Тошкентдаги "Олимпик" - "Сурхон" учрашуви ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин тенг курашлар остида кечиши мумкин. Чунки термизликлар таркибида тажрибали футболчилар кўп. "Олимпик"да иқтидорли ёшлар жамланган. Бу дегани ёшлар кўп ҳаракатда бўлишади. Тажрибали ижрочилар кам ва аниқ ҳаракат қилади. Бир нарсани таъкидлашим шарт, илк турларда кутилмаган натижалар гувоҳи бўлишимиз ҳеч гапмас.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика