“Мустақиллик кубоги-2016” ғолиби – “Бунёдкор”

Narzulla Saydullayev
23 авг 2016, 10:39
“Бунёдкор” футбол клуби ташаббуси билан 14-19 август кунлари мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб мусобақа ўтказилди.

Турнир 2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида ташкил этилиб, унда жами 6та жамоа иштирок этди. Булар: “Бунёдкор-А” (Тошкент), “Насаф” (Қарши), “Машъал” (Муборак), “Шўртан” (Ғузор), “Навбаҳор” (Наманган) ва “Бунёдкор-Б” (Тошкент). Ҳар бир жамоа бир-бирлари билан давравий тизимда ўзаро биттадан учрашув ўтказиб, якунда энг яхши кўрсаткич қайд этган жамоа ғолиб деб эълон қилинди.

Эътиборлиси, мусобақа якунига кўра “Бунёдкор-А” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари жамғарган очколар бир хил – 10таданни ташкил этди. Турнир низомига кўра, ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичлар ғолиб номига ойдинлик киритди. Унда “Бунёдкор-А” футболчилари ўзаро учрашувда “Насаф”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишгани боис “Мустақиллик кубоги-2016” мусобақаси ғолиби деб топилдилар. Иккинчи ўрин “Насаф”га, учинчи поғона эса Муборакнинг “Машъал” жамоаси тарбияланувчиларига насиб этди.

Натижалар билан танишинг:

1-тур. 14 август

“Бунёдкор-А” – “Шўртан” 0:3
“Навбаҳор” – “Машъал” 1:4
“Насаф” – “Бунёдкор-Б” 3:1

2-тур. 15 август
“Бунёдкор-Б” – “Навбаҳор” 1:1
“Машъал” – “Шўртан” 4:1
“Насаф” – “Бунёдкор-А” 0:3

3-тур. 16 август
“Шўртан” – “Бунёдкор-Б” 1:3
“Бунёдкор-А” – “Машъал” 0:0
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:2

17 август. ДАМ ОЛИШ КУНИ

4-тур. 18 август
16:00. “Машъал” – “Бунёдкор-Б” 1:1
17:15. “Насаф” – “Шўртан” 2:1
18:30. “Бунёдкор-А” –“Навбаҳор” 4:1

5-тур. 19 август
08:30. “Шўртан” – “Навбаҳор” 4:4
10:00. “Насаф” – “Машъал” 1:1
11:15. “Бунёдкор-Б” – “Бунёдкор-А” 0:5


 

ЖамоаЎЮДМТ-ФО
1“Бунёдкор-А”531112-410
2“Насаф”53118-710
3“Машъал”523010-49
4“Бунёдкор-Б”51226-115
5“Шўртан”511310-134
6“Навбаҳор”50235-152
 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›