Мустафо Байрамов: «Сўнгги дақиқада гол ўтказиш аламли»

Narzulla Saydullayev
12 сен 2014
«Сўғдиёна» - «Навбаҳор» (5:4) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Мустафо Байрамов ўз фикрларини билдирди.
- Йигитлар бугун яхши ўйнашди. Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик, бу албатта аламли. Жиззахликларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Кейинг учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз, - дейди Байрамов.

- Шаҳбоз Эркиновнинг бугунги кўрсатган ўйини ҳақида…


- Шаҳбоз бугун яхши ҳаракат қилди ва юзага келган имкониятлардан фойдалана билди.

- Бош мураббийнинг йўқлиги ҳам жамоага таъсир кўрсатдими?


- Албатта. Бахтиёр билан телефон орқали хабарлашганимизда, у ғалаба қозонишимиз кераклигини таъкидлаганди. Бироқ унинг ўзи бугун шу ерда бўлганида бошқача натижа ҳам бўлиши мумкин эди.

- Ушбу мавсумда жамоанинг мақсади қандай?


- Олти-еттинчи ўринлар учун курашиш. Келаси йилга жамоа олдига умуман бошқа вазифалар қўйилади.

видео

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz