Мустафи учун ЖЧ-2014 тугади

Narzulla Saydullayev
1 июл 2014
Германия терма жамоаси ҳимоячиси Шкодран Мустафи жароҳат туфайли ЖЧ-2014нинг қолган ўйинларида иштирок эта олмайди.
22 ёшли футболчи Жазоирга қарши ўйиннинг 70-дақиқасида алмаштирилди. Унинг ўнг оёғи тизза орқа мушаклари узилгани қайд этилган.

Тахминларга кўра Мустафи 2-3 ҳафта давомида даволанади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru