Мусса Дембеле терма жамоадаги фаолиятини тўхтатиб туришга қарор қилди
30 окт 2019 20:00
Янгиликлар
Мусса Дембеле терма жамоадаги фаолиятини тўхтатиб туришга қарор қилди
"Гуанжоу Фули" ярим ҳимоячиси Мусса Дембеле Бельгия термасидаги фаолиятини ҳозирча тўхтатди.
"Роберто Мартинес билан суҳбатлашдим. Оилам энди Гуанжоуда яшамоқда, Хитой эса Бельгиядан анча узоқда. Эътиборимни Хитой Суперлигасидаги ўйинларга қаратмоқчиман. Шунинг учун айни вақтда Бельгия терма жамоасида ўйнашни режаларимга киритмаяпман", — дейди Дембеле.
32 ёшли Дембеле Бельгия термаси сафида 2006 йилда дебют қилган ва жами 80 ўйинда 5 та гол қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар