Муса "Галатасарой" билан келишиб олди

4 дек 2020, 20:40
Нигерия терма жамоасидаги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Аҳмад Муса фаолиятини Туркияда давом эттиради.

Fanatik.com.tr хабарига кўра, футболчи "Галатасарой" билан 1 йиллик келишувга эришган.

Маълумот учун, 28 ёшли форварднинг сўнгги жамоаси Саудия Арабистонинг "Ан-Наср" клуби бўлган эди. У ЦСКА ва "Лестер Сити" таркибида ҳам тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Fanatik.com.tr