UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Муроджон Тошматов: “Қилган меҳнатларимиз зое кетмаганидан хурсандмиз” Янгиликлар

Муроджон Тошматов: “Қилган меҳнатларимиз зое кетмаганидан хурсандмиз”

Суперлига 24-тури доирасида ўтказилган “Қўқон 1912” ва АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг Муроджон Тошматов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Тажрибали ярим ҳимоячи шу куни майдонга тушмаган бўлсада, руҳан жамоадошларига далда бўлиб турди.

- Дастлаб, орадаги катта танаффусдан сўнг ўтказилган “Қўқон 1912”га қарши кечган беллашув ҳусусида...

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Водий жамоаларига қарши тўп тепиш доим қийин бўлиб келган. Қўқондаги ўйин оғир ўтишини олдиндан билган ҳолда ФИФА кунларида муносиб ҳозирлик кўргандик. Биринчи даврада уларни йирик ҳисобда ва ўз майдонимизда мағлубиятган учратганимизни эсдан чиқарган ҳолда баҳсга жиддий ёндашдик. Чунки, уларнинг ўйинида ва таркибида ўзгаришлар етарлича эди. Амалда қилган меҳнатларимиз зое кетмаганидан хурсандмиз.



- Менимча Азиз Тўхтабоев шогирдлари биринчи даврага қараганда етарлича қаршилик кўрсатишди. Таблодаги ҳисобдан ҳам буни билса бўлади...

- Бу учрашувда жамоадошларим борларини бериб тўп тепишди. Кўп вазиятларда ҳимоячилармиз ва посбонимиз Суҳроб Султонов маҳоратини намойиш қилди, ишончли ҳаракат қилди.

- Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидан сўнг киритган шедевр голига муносабатингиз...

- Стандарт вазиятлар устида машғулотларда бутун жамоа бўлиб алоҳида иш олиб борамиз. Голга келадиган бўлсак, ажойиб тарзда амалга оширилган бурчак тўпи десак нотўғри бўлмайди деб ўйлайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика