Мурод Тошматов: "Металлург" кучли-бешликка киришга қодир жамоа"
04 авг 2015 14:50
Янгиликлар
Мурод Тошматов: "Металлург" кучли-бешликка киришга қодир жамоа"
"Худога шукур Тошкентдан очко олиб кетмоқдамиз. Сўнгги бор "Металлург" 2007 йил Тошкентдан олган экан. Ўйин анча қийин бўлди. Ҳаво ҳам жуда иссиқлиги боис футбол ўйнашга қийналдик. Барча футболчиларга раҳмат, бугун жуда яхши ўйнадик. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда ҳам яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз. Ғалаба билан қайтишимизга нима тўсқинлик қилди? Омад келмади. Омадимиз келганда, балки "Локомотив"ни ютиб кетардик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганимизда Бекободга уч очко билан қайтардик. Бу учрашувда қилинган хатоларни кейинги беллашувларда такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Агарда иккинчи даврада керакли очколарни жамлай олсак, кучли-бешликка ҳам киришимиз мумкин. Ушбу поғонани эгаллаш "Металлург" жамоасининг қўлидан келади", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Мурод Тошматов.
Фикрлар