UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  6 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  17 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0

Мурод Отажонов: "Бугун тенг кучли икки жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик" Янгиликлар

Мурод Отажонов: "Бугун тенг кучли икки жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам тенг кучдаги жамоа экани ўйин давомида кўринди. Битта гол урган томон ютиб кетадиган ўйин эди.

Бугун кўпроқ ёшларга имконият бердик. Ўйиндан кейинги хулоса, жамоамиз ёшлари кучли рақиб қаршисида ўзларини ёмон кўрсатишмади. Ёшлар бизнинг, жамоамизнинг келажаги ҳисобланишади.

Ўйин дуранг бўлди, 0:0 ҳисобидаги натижа. Кубок ўйинларидаги ғалаба чемпионат ўйинларида мотивация берарди. Биз шуни тушунган холда ҳаракат қилдик. Такрор айтаман, бугун иккита тенг кучли жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик.

Майдон сифати яхши даражада экан. Масалан бизнинг "Бунёдкор" стадионида ҳам, бу майдонда ҳам U-20 Осиё кубоги ўйинлари ўтказилди. "Истиқлол" чимлари аъло даражада парваришланибди. Шунингдек, "Пахтакор" майдони ҳам энг яхшиларидан бири" - дейди "Бунёдкор" устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика