Мурод Исмоиловнинг ўғли “Ифтихор” бош мураббийи бўлди

Narzulla Saydullayev
20 авг 2018
Кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоасида навбатдаги ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда клуб раҳбарлари, мураббийлар ва футболчилар иштирок этишди.

Йиғилишда клуб ижрочи директори Равшан Хонкелдиев сўзга чиқиб, жамоага олиб келинган янги бош мураббий – Ислом Исмоиловга футболчиларга таништирди.

“А” лицензиясига эга бўлган ушбу мутахассис бундан буён “Ифтихор” бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. Янги бош мураббийга жамоанинг натижаларини яхшилаш вазифаси юклатилди.  Янги бош мураббийнинг келгусидаги ишларига омад тилаб қоламиз.

Ислом Исмоилов “Ёзёвон”га қарши бўладиган ўйинда “Ифтихор”даги дебют учрашувини ўтказади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Ифтихор” ПФК матбуот хизмати