
Мурод Исмоилов: "Темурхўжа Абдухолиқов бугун ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этди. Аммо унинг клуб билан шартномаси якунига етди. Агар клубда қолишни истаса биз бундан хурсанд бўламиз. Нима бўлганда ҳам унинг қарорини хурмат қиламиз. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг клуб совриндорлар сафидан ўрин олмайди. Бунга асосий сабаблардан бири сифатида керак бўлмаган жойларда очколарни бой бердик. Ўз уйимизда "Олмалиқ"қа ютқазганимиз анча оғир бўлди. Турли терма жамоаларга футболчиларимиз жалб этилди, ютишимиз керак бўлган ўйинларда мағлуб бўлдик. Вазиятни тўғирлашга вақт етмай қолди".