Мурод Исмоилов «Нефтчи»га қайтди

Narzulla Saydullayev
17 май 2016
Куни-кеча «Қўқон-1912» бош мураббийлигидан истеъфога чиқишга қарор қилган Мурод Исмоилов собиқ жамоасига қайтди.

Сўнгги икки йилни фарғоналиклар билан ўтказган Мурод Музаффарович бугундан яна «Нефтчи»да иш бошлаган. Эндиликда 47 ёшли мутахассис бош мураббий Андрей Фёдоровга яқиндан ёрдам беради.

Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, муррабийлар штабида рокировка юз берди. Ёшлар жамоаси мураббийи Баҳром Ҳайдаров эндиликда асосий таркибда Фёдоровга ёрдам беради. Унинг ишини ёшлар жамоасида Асад Дўрмонов давом эттирадиган бўлди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia